Жорий йилнинг 9 октябр куни Ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси доценти Ш.Бахранов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси ижтимоий психологик тадқиқотлар бўлими бош мутахассиси У.Маматалиевни университетида таҳсил психология йўналишида 4-босқич талабаларига “Ижтимоий психология. Этнопсихология” фани дастуридан жой олган “Дин психологиясининг асосий тушунчалари, диннинг асосий ижтимоий функциялари” мавзусида маҳорат дарс ўтказилди. Дарс жараёнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Шундан сўнг талабаларни У.Маматалиев Республикаси Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасига таклиф билан чиқди. Маҳорат дарси баҳс – мунозарага бой бўлди.